Бугунги кунда дунёда кўпмоторли учар қурилмаларнинг лойиҳалари устида иш олиб бораётган компаниялар кўп. Joby Aviation ва eVolo, Jetpack Aviation ва Hoversurf кабилар шулар жумласидан. Бироқ яна битта компания ҳам борки, у соатига 113 км тезликда парвоз қила оладиган ва ҳавода 3 километрдан баландликда уча оладиган қурилмани синовдан ўтказишга улгурди У ҳам бўлса Калифорния штати, Торранс шаҳрида ташкил этилган Advanced Tactics, Inc. фирмасидир.  Стартап кўп мақсадли AT Transporter квадроциклини намойиш этди. У 6 кишини ёки 544 кг юкни манзилига етказа олади, деб ёзади New Atlas.

Black Knight Transformer йирик дрон бўлиб, у бошқа барча турдош қурилмаларни ортда қолдиради. Чунки компания ўз ғоясини ҳаётга татбиқ этиш учун батареялар технологиялари бунга қачон имкон беришини кутиб ўтиришмади. Компания ҳарбий мақсадларни ташиган ўзиучар қурилма электр двигатель ўрнига бензинли мотордан фойдаланади. 

AT Transporter VTOL модул платформасидан иборат бўлиб, бир нечта вазифани бажара олиши билан ажралиб туради. Ундан юк ёки йўловчиларни ташишда фойдаланиш мумкин. 

Жорий нусха 3 киши йўловчини ёки 363 кг юкни таший олади. У соатига 322 км тезликда 5 соатгача парвоз қила олади. Дрон ёнилғи бакини йўл ёқасидаги маҳаллий АЁҚШда ҳам тўлдириб олиш мумкин. Электр моторли дронлар эса, бу қурилма билан баҳслаша олмайди. Чунки электродвигателли дронлар ҳозирча кўпи билан 20 дақиқа уча олади. 

Фото: newatlas.com

Бундан ташқари, компания турбокучайтиргичли мотор ўрнатилган намунасини ҳам тақдим этди. Бу, ўз навбатида, дрон хусусиятларини янада кучайтиради. Шу билан дрон 1296 км масофага соатига 354 км тезликда 7 соат мобайнида парвоз қилиши мумкин бўлади. 

Multi-Mission Transporter дронидан 360-400 метр баландликдан сувни керакли жойга тўкиш билан ўт ўчириш воситаси сифатида фойдаланиш мумкин. У ҳалокат рўй берган ҳудудларга маҳсулотлар етказиши ёки қўнишнинг имкони йўқ жойларда юкларни юклаши мумкин. Бундан ташқари, сув устида қутқарув амалиётини олиб бориш учун сузгичлар билан жиҳозланиши ёхуд тиббий кўчириш мақсадида ташигичлар жойланиши мумкин. 

Учувчи дрон бортидан ёки масофадан туриб қурилмани бошқариши мумкин. 

3 йўловчига мўлжалланган дрон 249 000 доллар турса, 6 йўловчини таший оладиган намунаси 395 000 доллардир. Таъкидланишича, бу айни вақтдаги тахминий нархлардир.