АҚШнинг ракеталарга қарши мудофаа агентлиги Аляскада ракета таҳдидлари билан курашга мўлжалланган ракеталарни жойлаштириш якунига етгани ҳақида маълум қилди. Бу ҳақда Defense News хабар бермоқда.

«MDA ҳамда Boeing Форт-Грилда жойлашган ракеталарга қарши мажмуадаги учириш шахтасига 44 та тутувчини ўрнатди», - дея хабар беришган маҳкамадан.

Таъкидланишича, тизим АҚШни Эрон ва КХДР томонидан қитъалараро баллистик ракеталар таҳдидидан ҳимоя қилишга қаратилган.

Аввалроқ Дональд Трамп КХДРни АҚШнинг «сабрини синамаслик»ка чақиргани хабар берилганди.