АҚШ молия вазирлиги Кубага қарши санкцияларни кучайтиришга қарор қилди. Бу ҳақда вазирлик сайтида маълум қилинган.

Санкциялар Куба армияси ва хавфсизлик хизматларига тааллуқли бўлади.

Аввалроқ АҚШ президенти Дональд Трамп Куба ва Венесуэлага қарши санкцияларни қўллаб-қувватлашини айтганди.

БМТ Бош ассамблеяси бунга жавобан АҚШни Кубани блокада қилишни тўхтатишга чақирган.