Ангрен шаҳрида жорий йилнинг 16 октябрь кунига ўтар кечаси номаълум шахс Оҳангарон туманида яшовчи 1973 йилда туғилган Б.Э. бошқарувидаги ишонч қоғози билан Паркент туманида яшовчи Б.Ш.га тегишли қизил рангли, «ВАЗ-21013» русумли давлат белгиси 10 R 037 ЕА автоуловни Ангрен шаҳар 5/3-даҳаси, 24-уйнинг олдидан номаълум томонга олиб қочиб яширинган. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИБ хабар бермоқда.

Олиб борилган тезкор чора-тадбирлар натижасида «ВАЗ-21013» автоулови Ангрен шаҳар Дукент қўрғони тоғли ҳудудида жойлашган “Аппартак кўмир кони” жанубий қисмидан соз ҳолда топилди ва ушбу жиноятни Ангрен шаҳрида яшовчи 1992 йилда туғилган А.С. содир этганлиги аниқланиб, ушланди. Терговни ИИБ олиб бормоқда.