2017 йилнинг 3 ноябрь куни соат тахминан 12:00ларда, ички ишлар органлари ходимлари томонидан Яшнобод туманида жойлашган қурилиш моллари дўкони олдида ўтказилган “Қорадори-2017” тадбири давомида, фуқаро 1976 йилда туғилган Ш.Н. 300 АҚШ доллари миқдоридаги пуллар эвазига оғирлиги 14,27 грамм бўлган «марихуана» гиёҳвандлик воситасини сотганлиги аниқланиб ушланган. Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабар бермоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан Яшнобод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 273-моддаси 5-қисми (гиёҳвандлик воситаларини кўп миқдорда қонунга хилоф равишда сотиш) аломатлари билан жиноят иш қўзғатилган. 

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.