Ўзбекистон чемпионатининг 28-туридан ўрин олган марказий учрашувлардан бирида пешқадам «Локомотив» «Бухоро»ни қабул қилиб, ўта муҳим ғалабага эришди.

Учрашувнинг биринчи бўлимида Сардор Мирзаев ва Мурод Бобожонов томонидан киритилган голлар «темирйўлчилар»га чемпионлик йўлидаги навбатдаги ғалабани тақдим этди.

Ушбу ғалабадан кейин Мирко Йеличич бошқарувидаги жамоа ҳисобидаги очколар сони 64тага етди ва «Локо» энг яқин таъқибчиси «Насаф»ни 8 очкога ортда қолдиришни бошлади. Қаршиликларда учта ўйин қолган бўлса, «Локомотив» қолган икки учрашувнинг биттасида ғалаба қозонган тақдирда ҳам чемпионликни тантана қилади. «Пахтакор» эса (53 очко) энди истаган тақдирда ҳам «Локомотив»га ета олмайди. «Бухоро» эса 43 очко билан 5-поғонани банд этиб турибди.

Олий лига, 28-тур

«Локомотив» – «Бухоро» 2:0 (2:0)
Голлар:
 Сардор Мирзаев (6), Мурод Бобожонов (18)
«Локомотив»: Игнатий Нестеров, Кахи Махарадзе, Марат Бикмаев, Садриддин Абдуллаев, Сардор Мирзаев (Шерзод Файзиев, 82), Ислом Тўхтахўжаев, Мурод Бобожонов (Азизбек Омонов, 61), Шуҳрат Муҳаммадиев, Олег Зотеев, Санжар Шоаҳмедов (Тимур Кападзе, 73), Жалолиддин Машарипов.
«Бухоро»: Акмал Турсунбоев (Шохжаҳон Насимов, 25), Ивой Вайцер, Санъат Шихов, Артём Филипосян, Роббим Ҳасанов, Эргаш Исмоилов, Владимир Баенко, Тоҳиржон Шамсиддинов, Иван Нагаев, Алишер Санаев, Жавоҳир Қаҳрамонов.