АҚШнинг Forbes журнали 2017 йилнинг энг катта ҳақ олувчи телебошловчилари рейтингини эълон қилди. 

Фото: REUTERS

Бу рейтингнинг 1-поғонасини “Доктор Фил” дастурини олиб борувчи руҳшунос ва ёзувчи Фил Макгроу эгаллади. У 2016 йил 1 июнидан 2017 йил 1 июнигача 79 млн доллар ишлаб топган.

2-ўринни Эллен Деженерес (77 млн), 3-ўринни Райан Сикрест (58 млн) эгаллаган. Кейинги ўринларда “судья Жуди” каби маълум бўлган Жудит Шейндлин (4-ўрин, 47 млн), Саймон Коуэлл (5-ўрин, 43,5 млн), Стив Харви (6-ўрин, 42,5 млн), Билл O'Рейли (7-ўрин, 37 млн) келмоқда.

Етакчи ўнталикнинг охирги ўринларини Шон Хэннити (8-ўрин, 36 млн), Майкл Стрейхэн (9-ўрин, 21,5 млн) ва Хайди Клум (10-ўрин, 21 млн) эгаллаганлар.