Фарғона вилояти Учкўприк туманида республикамизда биринчи маротаба дерматология соҳасига ихтисослашган «Ишонч Мед» клиникаси ўз фаолиятини бошлади. Клиниканинг асосий мақсади, аҳолига юқори сифатли, малакали тиббий хизмат кўрсатишдан иборат бўлиб, клиникада тери касалликларини даволашга алоҳида эътибор қаратилган.

«Ишонч Мед» клиникасида янгиликка интилувчан, доимий изланишлар олиб борувчи юқори малакали шифокор ва ходимлар жамоаси шаклланган. Клиника шифокорлари тери касалликларини даволашда бутун дунё дерматологлари тажрибаси, энг сўнгги илмий изланишлар ва ютуқларга таянган ҳолда даволаш ишларини олиб бормоқда.

Фото: Ишонч Мед
Фото: Ишонч Мед
Фото: Ишонч Мед

Клиникада стационар шароитда даволаниш имконияти яратилган бўлиб, унда 40 ўринли палаталарда хизмат кўрсатиш ва қулайлиги жиҳатидан люкс, ярим люкс ва оддий хоналардан иборат. Шунингдек, клиникада:

  • Ревматология;
  • Урология;
  • Гинекология;
  • Диагностика;
  • УЗИ тиббий хизмат турлари малакали шифокорлар томонидан амалга оширилади.

Клиника тиббиёт соҳасида дунёда етакчи бўлган компаниялар томонидан ўрнатилган тери касалликларини замонавий даволашда қўлланадиган ускуна ва тиббий жиҳозлар билан тўлиқ таъминланган, жумладан, Жанубий Кореянинг Samsung USTS компанияси томонидан ишлаб чиқарилган республикамизда биринчи маротаба ўрнатилган CО2 туркумидаги лазер қурилмасидир.

Фото: Ишонч Мед
Фото: Ишонч Мед
Фото: Ишонч Мед

Ушбу қурилманинг афзаллик вазифалари:

  • Тери шлифовкаси – инсон терисидаги турли хил доғлар ва косметик нуқсонларни бартараф қилиш;
  • Теридаги турли чандиқларни йўқотиш;
  • Сўгаллар ва папилломаларни оғриқсиз олиш;
  • Жарроҳлик амалиётидан сўнги чандиқлар;
  • Татуировкаларни ўчириш;
  • Инсон ёшига доир ажинларни йўқотиш (юз терисини ёшартириш);
  • Туғруқдан кейинги қорин соҳасидаги стриялар;
  • Юзга тушган турли хил рангдаги доғлар;
  • Туғма қон-томирли невус (тож ва норлар) юқори сифат ва натижалар билан даволанмоқда.
Фото: Ишонч Мед
Фото: Ишонч Мед

Samsung USTS томонидан ўрнатилган R2PL ротацион импульсли ёруғлик қурилмаси ёрдамида:

  • Фотоэпиляция;
  • Тери қопламаларидаги пигментли доғлар;
  • Ҳуснбузарлар;
  • Теридаги майда ёриқчалар;
  • Тери рангининг қизариши;
  • Пуштирангли ҳуснбузарлар самарали даволанмоқда.

PUVА-01 қурилмаси ёрдамида:

  1. Витилиго – тери қопламларига оқ доғ тушиши;
  2. Псориаз;
  3. Қизил ясси темиратки;
  4. Ихтиоз;
  5. Атопик дерматит;
  6. Тугунли тери қичимаси;
  7. Ранг-баранг темиратки;
  8. Фолликуляр кератоз;
  9. Кератодермия;
  10. Диффуз ва ўчоқли соч тўкилишлари;
  11. Диффуз нейродермит каби терининг сурункали касалликлари даволаниб келинмоқда.
Фото: Ишонч Мед

«Ишонч Мед» клиникаси касалликларни даволаш самарасини янада ошириш мақсадида замонавий физиотерапевтик ускуналар билан жиҳозланган бўлиб, ушбу тиббий жиҳозлар ёрдамида самарали муолажалар олиб борилади.

Клиника лабораториясида Германиянинг Human GMBH компанияси томонидан ишлаб чиқарилган реактивлар ёрдамида барча турдаги таҳлиллар тез ва сифатли амалга оширилади.

«Ишонч Мед» клиникаси ходимлари сизга хушмуомалалик билан юқори малакали тиббий хизмат кўрсатади. «Ишонч Мед» клиникасида Сиз ўзингиз учун энг муҳими — саломатлик ва гўзалликга эга бўласиз.

Фото: Ишонч Мед

Манзил: Фарғона вилояти, Учкўприк тумани, Соғлом авлод кўчаси, 22-уй.

Телефонлар: +998 (73) 515-11-22, +998 (73) 515-22-11.

Реклама ҳуқуқи асосида!