Каталония вилоятининг 200 аҳоли пункти мэрлари вилоятнинг собиқ раҳбари Карлес Пучдемонни қўллаб-қувватлагани Брюсселга келишди. Таъкидланишича, Каталонияда ҳаммаси бўлиб 947 та шаҳар ва посёлкалар мавжуд.

Улар “Сиёсий маҳбусларга озодлик” деб ёзилган плакатни қўлларида ушлаганча Европа комиссияси биноси олдида тизилишиб, Каталония мадҳиясини ижро этишган.

Каталония вакиллари шу тариқа Пучдемоннинг жиноий таъқиб қилинишига ЕИнинг эътиборини қаратишни исташган.

Мадрид Пучдемон ва Каталониянинг яна бир неча расмий шахсларини исён кўтаришда, референдум ўтказиш орқали давлат пулларини беҳуда сарфлашда ва мухторият мустақиллигини эълон қилишда айбламоқда. 

Брюсселда Пучдемоннинг Испанияга топширилиши масаласи ҳал қилинмоқда.