Корея республикаси 400 млн доллар эвазига 12 дона кема вертолётларини сотиб олади. Бу ҳақда мамлакатнинг мудофаа харидлари агентлиги маълум қилди. 

"Денгизда Шимолий Корея таҳдиди ортиб бораётгани муносабати билан Корея республикаси армия сафига қабул қилинган 8 та кемаларга қарши AW-159 Wildcat жанговар машиналарига қўшимча равишда яна ҳарбий-денгиз вертолётларини харид қилади", - дейилади хабарда. 

Яна 12 та вертолёт сотиб олиш режалаштирилмоқда. Улар 2020 йилдан жанговар сафда бўлиши керак. Ҳозирча айнан қайси турдаги жанговар учар машиналар сотиб олинишига ойдинлик киритилмаган. Булар AW-159, MH-60R ва NH-90 кабилардан бири бўлиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, КХДР ядровий дастурини давом эттираётгани ва ракета синовларини ўтказиб келаётгани боис Корея ярим оролидаги вазият кескин бўлиб қолмоқда.