7 ноябрь куни “Ўзэкспомарказ”да “Made in Uzbekistan” кўргазмаси ўз ишини бошлади. Ярмаркада маҳаллий компаниялар енгил саноат, фармацевтика, нефть-газ, озиқ-овқат, чарм-пойабзал, қурилиш, халқ истеъмоли моллари, автомобилсозлик, кимё саноати, йўл-транспорт инфратузилмаси, электротехника, телекоммуникация ва ахборот технологиялари, агросаноат, таълим ва бошқа кўплаб соҳадаги миллий маҳсулотларини намойиш этмоқда. 

Кўргазмада иштирок этаётган барча ташкилотлар, компанияларнинг стенди ўзига яраша қизиқарли. Бироқ мени 2 павильонда меҳмонлар билан гавжум бўлган оригинал стенд эътиборимни тортди. Сабаби, бу ерда халқ табобатидан оқилона фойдаланган ҳолда инсон саломатлиги учун фойдали бўлган табиий дори воситаларини ишлаб чиқараётган маҳаллий компания билан танишишга муваффақ бўлдим.

Dr.Mardon group Ўзбекистоннинг етакчи фармацевтик компанияси бўлиб, у нафақат юртимизда, балки қўшни мамлакатларда ҳам ўз мавқеига эгадир. 

“Made in Uzbekistan” кўргазма меҳмонлари  Dr.Mardon group стендига ташриф буюриб, хушбўй таъмли шифобахш ичимликлардан таътиб кўришлари, фармацевтика соҳасидаги сўнгги янгиликлардан бохабар бўлишлари, шунингдек, кичик эсдалик совғалари билан уйга қайтишлари мумкин. Келинг, яхшиси ушбу компания билан янада яқинроқ танишиб оламиз.

Dr.Mardon Pharmaceutical Company – 2009 йилга ишга тушган бўлиб, халқ табобати ёрдамида доривор воситаларни ишлаб чиқариш билан шуғулланади. Ҳозирда компания кўплаб дилерлик тармоқларига эга бўлиб, нафақат Ўзбекистонда, балки хорижда ҳам ўз мавқеига эгадир. У Қозоғистон, Россия, Ҳиндистон, Эрон, БАА каби мамлакатлар билан ишлаб чиқариш ва ҳамкорлик бўйича алоқаларни мустаҳкам йўлга қўйган.

Dr.Mardon group қошида махсус илмий-тадқиқот лабораторияси ташкил этилган бўлиб, у ерда кенг миқёсдаги таҳлиллар, амалиётлар ўтказилади.

“Инновацион ёндашув, замонавий ускуналар, шифобахш ўсимликлардан фойдаланишнинг энг самарали усули, кўп йиллик тажриба – маҳсулотлар сифати ва таъсирининг юқори бўлишини таъминлайди. Компаниянинг асосий мақсади - истеъмолчиларга соф, табиий доривор воситаларни тақдим этишдир. Компания қошида бир қанча тармоқлар фаолият олиб боради. Бу эса ўз навбатида Dr.Mardon group’нинг Ўзбекистон фармацевтика соҳасида тутган ўрни қанчалик муҳим ва аҳамиятли эканлигидан далолат беради”, дея қайд этди Dr.Mardon group корпорацияси ходими. 

Компаниянинг бошқалардан устунлик қилувчи асосий жиҳатлари:

•  Инсон саломатлиги ва табиий чиройи ҳақида қайғуриш
•  Дорилар таркибий қисмининг юқори сифатларга жавоб бериши ва доимий назорат;
•  Профессионаллик  ва тажриба;
•  Очиқлик ва самарали алоқа;
•  Ҳамкорлар билан узоқ муддатли сермаҳсул фаолият.

Халқ табобатининг ёрқин намуналари билан танишишни истасангиз, “Made in Uzbekistan” кўргазмасига ташриф буюринг ва Dr.Mardon group’нинг шифобахш маҳсулотларига баҳо беринг. 

Кўргазма 9 ноябргача давом этади.

Феруза Авазова тайёрлади