«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси TyC Sports нашрига берган интервьюсида, бош мураббий Хорхе Сампаолига терма жамоага кимни чақириш кераклиги борасида маслаҳат бераётгани ҳақидаги хабарларни инкор қилди.

«Бу ёлғон. Мен терма жамоани бошқармайман ва ҳеч қачон таркиб тузишга аралашмаганман. Шунингдек, кимни чақириш ва чақирмасликни ҳам айтмаганман», — деди Месси.

Аввалроқ, Аргентина матбуотида, Месси терма жамоага фақат ўзинининг дўстларини чақирилишини талаб қилаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.