Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида Рецептсиз бериладиган дори воситалари рўйхатининг янги таҳрири давлат рўйхатидан ўтказилди, деб хабар беради вазирлик расмий сайти.

Янги таҳрирдаги рўйхатга 129 та номдаги янги дори воситалари қўшилди, амалдаги рўйхатда мавжуд бўлган 100 та номдаги дори воситаси эса, чиқариб ташланди.

Муқаддам рецептсиз бериладиган дори воситалари 1225 тани ташкил этган бўлса, эндиликда уларнинг сони 1254 тани ташкил этади.

Бунда, рўйхатда белгиланишича, дори воситаларининг ўрамлари, қўллаш бўйича йўриқномалари, илова-варақаларида кўрсатилган дори воситаларини беришда бериш тартибидан қатъи назар, ушбу рўйхатга амал қилиниши керак.

Рўйхатнинг тўлиқ матни билан Lex.Uz да танишиш мумкин.