Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакили ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Ҳужжат тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишни кафолатловчи норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш, соҳага оид қонун ижодкорлиги, ҳуқуқни қўллаш ҳамда ахборот-таҳлилий фаолиятининг самарадорлигини янада ошириш мақсадида имзоланди.

Тадбиркорларнинг ҳуқуқлари ҳимоясига қаратилган ушбу меморандум 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларни муваффақиятли амалга оширишга хизмат қилади.