«СтопХам» лойиҳаси йўллардан интернет-маконга «кўчиб ўтади», дея маълум қилди ҳаракат асосчиси Дмитрий Чугунов.

«СтопХам» лойиҳаси 2010 йилда ташкил этилган. Ҳаракат фаоллари йўллардаги қўполлик ва ҳайдовчилар томонидан йўл қоидаларининг бузилиши билан, қоидабузарлар автомобилларига танбеҳ оҳангида ёзилган стикерларни ёпиштириш ёрдамида курашишган.

«Биз «СтопХам» доирасида «Биз ҳақмиз» лойиҳасини ишга туширмоқдамиз. Бу аллақачон мавжуд бўлган платформа, у ишлаяпти. Бу Change.org платформасининг ўзига хос нусхаси», - дея маълум қилди ҳаракат асосчиси.

Чугуновнинг аниқлик киритишича, одамлар ОАВда ёритилмаган муаммолар бўйича петицияларни платформага юклашлари мумкин. Чугуновнинг фикрича, автоуловларга стикерларни ёпиштириш катта молиявий сармояларни талаб қилади, ҳамда қўполикка ижтимоий танбеҳ беришга интернетда кўпроқ кишилар орқали эришиш мумкин.

«Бу жуда катта ҳудудни қамраб олишга ёрдам беради... Энди биз бутун Россия бўйлаб фаолият юритамиз», - дея аниқлик киритди Heads Consulting мустақил ҳуқуқшунослик фирмаси бошқарувчи шериги Никита Куликов.