АҚШ президенти Дональд Трамп Шимолий Кореяни ердаги жаҳаннамга қиёслади.

Жанубий Корея парламентидаги чиқиши давомида Трамп КХДР раҳбари Ким Чен Инга мурожаат қилди: «Ишлаб чиқараётган қуролларинг сени хавфдан холи қилиб қўя олмайди, бу қуроллар сенинг режимингни катта хавф остида қолдиради. Бу зулматли йўлдаги ҳар бир қадаминг сен тўқнашадиган муаммоларни йириклаштиради».

«Шимолий Корея - бобонг тасаввур қилган ва сенга қолдирган жаннат эмас. Бу ҳеч қайси одам муносиб бўлмаган жаҳаннамдир», - деган у.

«Сен (КХДР раҳбари - таҳр) шу вақтгача қилган ишларга қарамасдан, АҚШ «яхши келажак» учун йўл таклиф этади», дея қайд этган Трамп.

«Бундай келажак сенинг режиминг агрессиясини тугашидан, баллистик ракеталар ишланмалари тўла тўхтатилишидан, ҳудуд ядродан буткул холи қилинишидан бошланади», - дея қайд этган америкаликлар президенти.