Уэльс вазири Карл Саржент (Carl Sargeant) ўз уйида ўлик ҳолда топилган. ОАВ маълумотларига кўра, сиёсатчи ўз жонига қасд қилган, полицияда бу тахминга ҳали изоҳ берилмади. 

Ноябрь бошларида Саржент ўз лавозимидан бўшатилган ва унга қарши лейбористларнинг ички суриштируви бошланган. Бир неча аёллар вазирга ўзини ножўя тутиш айбловлари билан қарши чиқишган, уларнинг номлари айтилмаяпти.

Сиёсатчига қарши қўйилган айбловларнинг тафсилотлари номаълумлигича қолмоқда. Саржентнинг ўзи ҳам унга қўйилган айбловлардан ҳайрон қолган. “Мен номим оқлангандан сўнг ҳукуматга қайтишни интизорлик билан кутмоқдаман”, деб айтганди Саржент.

Партия вакиллари Саржентнинг ўлими ҳақидаги янгиликни “шок ва даҳшат” деб атаганлар, қариндошлари эса бу йўқотишдан диллари вайрон бўлганини айтганлар.