Вьетнамга ёпирилган “Дамри” тўфони туфайли ҳалок бўлганлар сони 89 кишигача етди, 18 киши бедарак йўқолган. Бу ҳақда маҳаллий VnExpress нашри хабар бермоқда.  

Тўфон Вьетнамга ўтган дам олиш кунлари ёпирилиб, тошқинлар ва кўчкилар келтириб чиқарган. У жорий йилда Вьетнамнинг соҳилбўйи ҳудудларига ёпирилган кучли штормлардан бири бўлди. Айни вақтда 100 мингдан кўпроқ уй сув остида қолган. Таъкидланишича, Кханьхоа вилояти энг кўп жабр кўрган.

Маълум қилинганидек, Вьетнам ҳукумати тўфон, тошқин ва кўчкилар вазиятига ОТИҲ саммити иштирокчилари хавфсизлигини таъминлаш бўйича бир нечта режалар тузиб қўйган. Саммитга Россия ва АҚШ президентлари, Япония бош вазири, Хитой раиси ва бошқа кўплаб давлатлар етакчилари келиши кутилмоқда.