Американинг Alphabet корпорацияси таркибига кирувчи Waymo компанияси Аризона штатининг Финикс шаҳри кўчаларига ўзи бошқариладиган Chrysler Pacifica автомобилини чиқарди. Бу ҳақда Ars Technica ёзмоқда

Ҳайдовчисиз ҳаракатланадиган автомобиллар устида иш олиб бораётган аксар компаниялар ҳар эҳтимолга қарши ҳайдовчини ўтқазади. У кутилмаган вазиятда бошқарувни ўз зиммасига олиши керак. Waymo машиналарида бу одам орқа ўриндиқда ўтиради. У машинани тўхтатадиган тугмачага эга. 

Яқин ойларда Waymo такси хизматини жорий қилишни режалаштирмоқда. Биринчи босқичда тест дастури иштирокчилари шундай таксилардан фойдаланишлари мумкин бўлади. 

Биринчи босқичда сафарлар бепул бўлиши таъминланади. Бироқ унча катта бўлмаган ҳудудни қамраб олади. Келажакда Waymo бу хизматни барчага таклиф этишни ва бунинг учун пул олишни режа қилган. 

Waymo автомобилларида  атроф-муҳитдаги бино ва иншоотлар жойлашган харита жадвали бўлади

Машина салонининг тепа қисмида бошқарув панели бўлиб, унинг ёрдамида Waymo қўллаб-қувватлаш маркази билан боғланиш, эшикларни ёпиш ёки очиш, сафарни бошлаш ёхуд машинани тўхтатиш мумкин. 

Нашрнинг ёзишича, Финикс муқобил автомобиллар учун энг қулай шаҳарлардан биридир. Бу ерда ҳар доим қуёшли бўлиб, камдан кам ҳолларда ёмғир ёғади ёки музлаш ҳолатлари кузатилади. Бироқ Waymo компаниясининг ишонч билдиришича, уларнинг автомобиллари кучли ёмғирда ҳам ҳаракатлана олади. Бундан ташқари Финикс кўчалари кенг ва бошқа йирик шаҳарларга қараганда тирбандликлар кам учрайди. Шунингдек, Аризонада муқобил автомобиллар учун чекловлар мавжуд эмас.