Ўзбекистон мобил ва доимий интернет тезлиги бўйича жорий йилнинг октябрь ойи якунига кўра эълон қилинган рейтингда пастлаган. Speedtest Global Index ҳисоботида ёзилишича, мамлакат мобил интернет тезлиги бўйича 122та давлат қайд этилган рўйхатда 114-ўринни эгаллаган.

Марказий Осиё давлатларидан Қирғизистон 90-ўрин, Қозоғистон эса 66-ўринда қайд этилган.

Таъкидлаш жоизки, жорий йилнинг июль ойида эълон қилинган ҳисоботга кўра, Ўзбекистон қисқа давр ичида 11 поғона йўқотган. Шунингдек, рўйхатнинг 120-поғонасида Тожикистон қайд этилди. 

Доимий интернет тезлиги бўйича Ўзбекистон яна 2 поғона пастлаган. Рўйхатда 128-ўринни эгаллаб турган Ўзбекистондан юқорида Туркманистон, Покистон, Сурия, Қирғизистон, Арманистон давлатлари жойлашган. Пешқадам сифатида Сингапур (148,62 Мбит/с ва 165,80 Мбит/с), ундан сўнг Ҳонгконг ва Исландия ўз натижасини яхшилаб бораётганини кўриш мумкин.