Япониянинг Огаки шаҳридаги роботехника шоусида 4 килограмм келадиган дрон бошқаруви йўқотилиб, одамларга бориб урилгандан кейин 6 киши жароҳат олди. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар бермоқда. 

Ушбу ҳолат қайд қилинган видеода дрон юқоридан шоуга келганларга конфетлар ташлаётгани, сўнгра кескин пастлаб, пастда турган одамларга бориб урилганини кўриш мумкин. Маълум қилинишича, жабрланувчилар лат ейиш ва кесик жароҳатлари олишган.

Японияда дронларнинг қулаши оқибатида одамларнинг жароҳат олиши билан якунланган илк ҳодиса 2017 йил февралида қайд этилган. Ўшанда қурилиш майдончасини суратга олаётган 1 килограммлик дрон қурилиш кранига урилиб, пастдаги одамнинг устига тушган. Бунинг оқибатида жабрланувчи юз жароҳати олган.