Ўзбекистон ҳукуматининг топшириғига биноан Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Жаҳон банкининг ижтимоий ҳимоя комиссияси билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ахборот хизмати хабар берган.

Учрашувдан асосий мақсад: ижтимоий ҳимоя соҳасида стратегик устуворликни муҳокама қилиш, мамлакатда ижтимоий қўллаб-қувватлаш тизими доирасида фаолиятни кучайтириш ва кенгайтириш учун имкониятларни ўрганиш, шунингдек, потенциал ҳамкорлик ва техник кўмаклашиш соҳасида масалаларни кўриб чиқишдан иборат эди.

Учрашувда Жаҳон банки томонидан Мануэль Салазар, Иҳшан Ажвад Олексий Случинский ва Татьяна Шин иштирок этган бўлса, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигидан А.Навотный, Б.Алимуҳамедов, О.Раззоқов, Э.Муҳитдинов, Б.Шарапов қатнашди.