АҚШнинг Boeing компанияси ва China Aviation Supplies Holding Company (CASC) 37 млрд. доллар эвазига 300 та самолётни етказиб бериш ҳақида келишув имзолади. Бу ҳақда Boeing сайтида хабар берилди.

Маълум бўлишича, келишувга 300 та тор фюзеляжли ҳамда кенг фюзеляжли Boeing самолётларини етказиб бериш бўйича мажбурият киради.

Аниқлик киритилишича, шартнома Boeing Commercial Airplanes президенти Кевин Макалистер томонидан имзоланган.

«Хитой муҳим мижоз ва шерик саналади. Boeing ҳамда Хитой ўзаро катта ҳурмат асосида қўшма ҳамкорликнинг қалин тарихига эга, ҳамда бу келишув ушбу пойдеворга асосланган», - деди Макалистер.