Хитойнинг Leap Motor компанияси ўзининг илк модели акс этган тизерни эълон қилди. LP-S01 электр спорткарининг илк тақдимоти жорий йил 10 ноябрда бўлиши кутилмоқда. Аммо автомобиль 2019 йил мартидан сотувга чиқарилади, деб ёзмоқда Car News China.

Электрокар бир моторли агрегат билан жиҳозланади. У 170 от кучига тенг бўлади. LP-S01 бир марта қувватлангач 360 км масофани ортда қолдира олади. Машина 100 км/с тезликка 6,9 сонияда эришади. 

Фото: Car News China

LP-S01 жиҳозланишига «интеллектуал бошқарув тизими», Wi-Fi мультимедиа тизими, юзни таниш орқали калитсиз кириш тизими, махсус мобил илова орқали машинани дўст ёки оила аъзосига тақдим этиш мумкин бўлади. 

Унинг бошланғич нархи 30 160 доллар бўлади. Давлат имтиёзи айириб ташланса, 16 590 долларга айланади. 

Leap Motor компанияси 2017 йили ташкил этилган. Унинг бош қароргоҳи Хитойнинг Чжэцзян вилоятида жойлашган. Завод қурилиши ва илк моделни ишлаб чиқишга сарфланган инвестиция миқдори 380 млн долларни ташкил этди.