Қирғизистонликлар Африкада 35та қудуқ очиш учун хайрия қилишди.

Марказий Африка ҳудудидаги Нигер давлатининг бир қанча шаҳар ва қишлоқларида энди "Қирғизистондан ассалому алайкум!", "Ўш-Қирғизистон", "Аравон-Қирғизистон" ёзувли тоза ичимлик суви қудуқлари аҳолига беминнат хизмат қилмоқда.

Маълумот учун, Нигерда 20 миллион аҳоли яшайди, уларнинг 80 фоизи камбағалликда ҳаёт кечиради. Нигерда "Раҳма" фонди кўмагида 1879 та қудуқ - садақаи жория барпо этилган.

Блогер Даврон Тожиалиев Facebook саҳифасида ёзишича, бу ерда битта қудуқ учун 1000 АҚШ доллари атрофида маблағ кетади.

Бундан аввалроқ Америкада яшаётган ўзбеклар ҳам Африка давлатларида бир қанча қудуқ барпо этишгани ҳақида хабарлар берилганди.