Колумбия полицияси гиёҳванд моддалар билан савдо қилувчилардан республика тарихидаги энг йирик кокаин партиясини мусодара қилди. Унинг оғирлиги 12 тонна келади. Бу ҳақда мамлакат президенти Хуан Мануэль Сантос маълум қилди, у воқеа юз берган жойга ташриф буюрди, деб хабар қилмоқда Колумбия полицияси матбуот хизмати Twitter’даги ўз саҳифасида.

«Агамемнон-2» номли махсус амалиётда полициянинг 400 нафар ходими иштирок этди. Гиёҳванд модда партияси Колумбия шимоли-ғарбидаги Антьокия департаментида жойлашган тўртта банан фермасида яшириб қўйилган. У ерга гиёҳванд моддалар билан савдо қилувчилар кокаинни Колумбиянинг ўнта минтақасидан олиб келган. Охир-оқибат наркотиклар партияси Отониэль лақабли Дарио Антонио Усуга бошчилигидаги Колумбияда энг йирик бўлган тўда - «Кўрфаз клани»га тегишли бўлган. Колумбия ҳукуматининг фикрича, бу тўда мамлакатдаги энг хавфли жиноий гуруҳлардан бири. Тўда аъзолари товламачилик ва гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланади.

Фото: Twitter/PoliciaColombia

Полиция ҳисоб-китобларига кўра, халқаро бозорда партия қиймати 360 млн. долларга етиши мумкин бўлган.