Ҳайдовчисиз автомобиллар ишлаб чиқарувчилари синовлардан амалиётга ўтишмоқда. Бироқ бу жараён ҳар доим ҳам рисоладагидек кетмайди. Digital Trends нашрининг ёзишича, Лас-Вегасда ҳайдовчисиз электробуснинг илк рейси у ҳаракатлана бошлагандан бор-йўғи бир соатдан кейин авария билан тугаган.

Лас-Вегасда бепул ҳайдовчисиз электробуснинг жорий қилиниши ААА компанияси ва йўловчи ташиш билан шуғулланувчи Keolis компаниясининг тажрибавий лойиҳаси ҳисобланади. Бу лойиҳадан мақсад одамлар ҳайдовчисиз транспортнинг кўчаларда пайдо бўлишига қандай муносабат билдиришлари ва технология реал шароитларда қандай ишлашини аниқлашдан иборат бўлган. 

Электробус Франциянинг Navya компанияси томонидан тақдим қилинган. У ўз ичига 8 йўловчини сиғдира олади. Автобуснинг максимал тезлиги соатига 44 км ни ташкил қилади. Хавфсиз навигация учун лидар ва GPS қўлланади. Рейс вақтида автобусда ҳайдовчи бўлмаган, бироқ автобус ортидан кузатувчи муҳандис бор бўлган.

Фото: hightech.fm

Авария эса технология айби билан эмас, балки одам айби билан юз берган. Бу аварияни эса машинасининг тиркамаси автобус олдида тўсатдан пайдо бўлган бир ҳайдовчи келтириб чиқарган. Автобус буни кўриб, шу ондаёқ тўхтаган, бироқ юк машинаси орқага ҳаракатланиб автобуснинг олдига урилган. Электроавтобусда бу вақтда бир неча киши бўлган ва улар ҳам, юк машинаси ҳайдовчиси ҳам жароҳат олишмаган. Шунингдек, иккала транспорт воситасига ҳам шикаст етмаган. Бу аварияга қарамай, ҳайдовчисиз автобус рейсини давом эттирган.

Ҳозирча ушбу авариядан қочишнинг иложи бўлмагани ёки автобус дастурининг бошқача созланишида авариянинг олдини олиш мумкин бўлиши-бўлмаслиги номаълум. Бироқ, шунга ўхшаш авариялар ҳанузгача ҳайдовчисиз транспортга шубҳа билан қарайдиган америкаликлар ўртасида унга машҳурлик қўшмайди. Ушбу авария яна кўплаб одам-ҳайдовчилар қоладиган йўлларда энг хавфсиз ҳайдовчисиз автомобиллар ҳам вақти-вақти билан инсон омили сабабли аварияга учраши мумкинлигини кўрсатди.   

Амалиётнинг кўрсатишича, одамлар ҳайдовчисиз транспортлар оламида фақатгина халақит қиладилар. Мисол учун, Waymo компанияси ўз ҳайдовчисиз автомобилларидан қўл бошқаруви режимини тўлиқ олиб ташлашга қарор қилган: компания фикрича, одамлар ҳаддан ташқари ишончсиздирлар ва қалтис вазиятларда автопилотдан бошқарувни ўзларига ололмайдилар. Ҳозирда компаниянинг робот-таксиси билан ўтказилаётган синовларда машина ичида ҳаттоки кузатувчи муҳандис ҳам йўқдир.