Афсонавий боксчи Майк Тайсон 9 ноябрда Чилига бу мамлакат қонунчилигини бузгани сабабли киритилмади. Бу ҳақда мамлакат полицияси хабар берди. 

“Халқаро полиция детективлари Майк Тайсонни хорижликлар ҳақидаги қонунни бажармагани учун орқага қайтариб юборишди”, деб айтилган Чили полициясининг твиттердаги хабарида.

Тайсон 2007 йилда АҚШда гиёҳванд моддалар сақлагани ва гиёҳванд моддалар таъсирида машина ҳайдагани учун 24 соатлик қамоқ жазосига ва 3 йиллик синов муддатига тортилганди. Чилининг хорижликлар ҳақидаги қонунига кўра, бу мамлакат ўз давлатида юқоридаги каби қонунбузарликларни амалга оширган ёки жазоларга тортилган одамларга ўз ҳудудига киришни таъқиқлашга ҳақли.

Тайсон Чилида маҳаллий телеканаллардан бири томондан ташкиллаштирилган тадбирда иштирок этишни режалаштирган эди.