Венесуэла президенти Николас Мадуро ташаббуси билан ташкил этилган Миллий муассислик ташкилоти 8 ноябрь куни "Нафратга қарши, тинчликда биргаликда истиқомат қилиш ва бағрикенглик тўғрисидаги қонун"ни якдиллик билан қабул қилди. У 20 йиллик қамоқ жазосини кўзда тутади, деб хабар қилмоқда РИА Новости.
 
"Венесуэла нафратга қарши тарихий қонунни қабул қилди. У тинчликни ҳимоя қилишга қаратилган", — деб ёзган Делси Родригес Twitter микроблогида. 

Ушбу қонун нафрат қилганлик учун 10 йилдан 20 йилгача озодликдан маҳрум қилишни кўзда тутади. Бу "фашистик, миллий, ирқий, этник, диний, сиёсий, ижтимоий, ғоявий" ва нафратнинг бошқа турларига тегишлидир, дейилади ҳужжатда. 

Қонун вақтли нашриётда эълон қилинганидан кучга киради.