НАТО бош котиби Йенс Столтенберг кибертаҳдидларга қарши самарали курашиш мақсадида альянс қошида киберҳудуддаги операцияларга жавоб берувчи янги марказ яратилишини маълум қилди.

“Бугун НАТО мудофаа вазирлари киберҳудуддаги операцияларга жавоб берувчи янги марказ яратилишига келишиб олдилар”, деб айтган Столтенберг.

Унинг айтишича, бу марказ киберҳудудда ҳимояни кучайтиришга ва киберхавфсизликни НАТОнинг режаларига интеграция қилишга ёрдам беради.

“Биз киберҳудудда қуруқлик, ҳаво ва денгиздагидек самарали бўлишимиз керак”, деб айтган НАТО раҳбари.

Аввалроқ Столтенберг НАТО мудофаа вазирлари иккита янги қўмондонлик яратишга қарор қилишганини маълум қилган.