АҚШнинг собиқ президенти Барак Обама чоршанба куни ҳакам сифатида ўз фуқаролик бурчини бажариш учун Чикаго судига келди, аммо уни ҳакамлар ҳайъати таркибига қўшишмади. Бу ҳақда CNN телеканали хабар тарқатган.

Обама суд биносига АҚШ махфий хизмати ходимлари ҳамроҳлигида келган, уни олқишлар билан кутиб олишган ва йиғилганлар суд иши ҳақидаги 20 дақиқалик видеони томоша қилишган. Аммо якунда собиқ давлат раҳбари ҳайъат таркибидан жой олмаган.

Бундан аввалроқ Обама ноябрь ойида Иллинойс штати Кук округи судида ҳакамлик қилгани хабар қилинганди. Chicago Tribune хабарига кўра, Барак Обама бу округда мулкка эгалик қилгани учун бу судда ҳакам сифатида қатнашиш ҳуқуқига эга ҳисобланади.