Янги ҳисоботга кўра, 2023 йилга қадар одамга ўхшаш роботлар бозори 10 баробарга ўсади. Ҳозирги кунда у 320,3 миллион долларга баҳоланмоқда, аммо олти йилдан сўнг унинг қиймати 3,9 миллиард долларни ташкил этади. Бунга фақатгина технологиялар ривожининг паст суръати халақит бериши мумкин. Ҳозирча андроидлар жуда мобиль эмас ва одамлар каби енгил тарзда ишлай олмайди, деб ёзмоқда Futurism.

Одамларга ўхшаш роботлар таълим ва чакана савдода қўлланилади, бу ерда улар мижозларга хизмат кўрсатиш билан шуғулланади. Бундан ташқари, роботлар логистика ва тиббиётда ривожланган сунъий идрок тизимлари учун тана қобиғи сифатида пайдо бўлади.

Бироқ, бозорнинг ўсишига тўсқинлик қиладиган нарсалар ҳам бор. Ҳозирда роботлар шифохоналардаги ҳамширалар ёки сотувчиларни тўлиқ алмаштирадиган даражада ҳаракатлана олмайди. Шунинг учун кейинги бир неча йил ичида технологияларни яхшилаш керак, бу андроидлар ҳар қандай муҳитга осонгина мослаша олиши ва инсонга яқин даражадаги механик функцияларни бажариши учун керак.

Бундан ташқари, прогнозда айтилишича, одамларга ўхшаш роботлар учун асосий бозор Осиё-Тинч океани минтақаси бўлади. Улар аҳолиси жадаллик билан кексайиб бораётган Япония ва Хитойда ишчи кучининг етишмовчилиги муаммосини ҳал қилишда ёрдам беради, сабаби бу ерларда иқтисодиёт андроидлар иштирокисиз керакли ҳажмларга бардош бера олмайдиган даражага келиб қолди. Роботлар нафақат ишлаб чиқаришда ишчиларни алмаштиради, балки ҳамширалар ва қариялар уйларида «шахсий гигиена бўйича ёрдамчилар»га айланади.