Олий лиганинг 28-турида, «Қўқон-1912» ўз майдонида «Бунёдкор»ни қабул қилди. 

5-дақиқада меҳмонлар ҳисобни очди. Миржамол Қосимов ҳимоячилар хатосидан унумли фойдаланиб, дарвозани ишғол этди. 

14-дақиқада, бурчак зарбасидан кейин, ҳисоб тенглашди. Жарима майдончаси ичида юзага келган пала-партишликдан кейин, Суҳроб Бердиев гол уришга муваффақ бўлди. Танаффусга жамоалар шу ҳисобда чиқиб кетишди. 

Иккинчи бўлим мезбонлар учун омадсиз бошланди. 47-дақиқда Дилшод Аҳмадалиев кучли ва аниқ зарба йўллаб, дарвозани аниқ нишонга олди. 59-дақиқада Анвар Ғофуров ҳисобдаги фарқни оширди. Орадан 10 дақиқа ўтгач, Отабек Шукуров боши билан дарвозага тўп киритди. 73-дақиқада, захирадан майдонга тушган Шохрух Гадоев «Бунёдкор»нинг бешинчи голига муаллифлик қилди. 85-дақиқада Жавоҳир Сидиқов жарима тўпини қойилмақом тарзда ижро этиб, ҳисобни бироз қисқартирди. 

Бу ғалабадан сўнг, 49 очко жамғарган «Бунёдкор» 4-ўриндаги мавқесини мустаҳкамлади. «Қўқон-1912» 41 очко билан 8-ўринда қолди.

Олий лига, 28-тур

«Қўқон-1912» – «Бунёдкор» 2:5 (1:1)
Голлар: Суҳроб Бердиев (13), Жавоҳир Сидиқов (85) —  Миржамол Қосимов (6), Дилшод Аҳмадалиев (47), Анвар Ғофуров (59), Отабек Шукуров (69), Шохруҳ Гадоев (74).
«Қўқон-1912»: Азиз Ашуров, Жамшид Ҳасанов, Жавоҳир Сидиқов, Дониёр Ҳасанов (Муҳаммаданас Ҳасанов, 63), Суҳроб Бердиев, Александр Мерзляков, Акмал Холмуродов, Дарко Гожкович, Қувондиқ Рўзиев (Баҳодир Акрамов, 67), Мурод Холмуҳаммедов, Филип Райевац.
«Бунёдкор»: Мурод Зуҳуров, Рустам Ашурматов, Акрам Комилов, Анвар Ғофуров, Жавлон Иброҳимов, Шаҳзодбек Нурматов (Воҳид Шодиев, 74), Достонбек Ҳамдамов (Фарруҳ Икромов, 82), Дилшод Аҳмадалиев, Отабек Шукуров, Хуршид Ғиёсов (Шохруҳ Гадоев, 62), Миржамол Қосимов.
Огоҳлантиришлар: Дониёр Ҳасанов (39), Отабек Шукуров (39).