Олий лиганинг 28-турида «Насаф» ва «Пахтакор» клублари навбатдаги ғалабаларни қўлга киритди.

Қарши клуби ўз майдонида «Шўртан»ни йирик ҳисобда таслим этди. Голлар Шаҳбоз Эркинов (2та) ва Драган Черан ҳисобига ёзилди.

«Пахтакор» Тошкентда «Олмалиқ»ни қабул қилиб, Марко Симич ва Игорь Сергеев голлари ҳисобига ишончли ғалабани қўлга киритди.

Бу натижалардан сўнг, «Насаф» 59 очко билан иккинчи, «Пахтакор» 56 очко билан учинчи ўринда бормоқда. Навбатдаги турда бу жамоалар Қарши шаҳрида ўзаро баҳс юритишади. 

«Олмалиқ» 38 очко билан тўққизинчи, «Шўртан» эса 23 очко билан ўн бешинчи ўринни эгаллаб турибди.

Олий лига, 28-тур
9 ноябрь

Насаф (Қарши) – Шўртан (Ғузор) - 3:0 
Голлар: Шаҳбоз Эркинов (3 пен, 65), Драган Черан (63)

Пахтакор (Тошкент) – Олмалиқ (Олмалиқ) - 2:0
Голлар: Марко Симич (28), Игорь Сергеев (66)