Пальмирадагилар ЮНЕСКО ёрдам тўғрисидаги ваъдасини бажармаётганидан шикоят қилишди, деб хабар бермоқда РИА «Новости».

Пальмира Музейи директори Муҳаммад ал-Асад шундай баёнот билан чиқди. У шаҳардаги қадимий ёдгорликларни сақловчи археолог бўлган ва террорчилар томонидан ўлдирилган Халид ал-Асаднинг ўғли саналади.

«Ҳозирда қадимий ёдгорликлар бошқармамиз ЮНЕСКО билан ўзаро ҳамкорлик қилмоқда, бироқ ваъда берилган ёрдам ҳалигача йўқ», - дея иддао этади музейнинг ҳозирги директори.

Унинг сўзларига кўра, террорчилар ҳаракати туфайли етказилган зарар ҳажмини баҳолаш имконсиз.

«Биз сиз билан Бэл Ибодатхонасида бўлиб турибмиз – уни бутунлай вайрон қилишди. Фақатгина тоқи қолди. Амфитеатр портлатиб юборилди. Баал Шамин Ибодатхонаси бутунлай ер билан яксон қилинди. Ҳамда машҳур тоқ ҳам вайрон бўлди», - дея айтиб ўтди ал-Асад.

Унинг таъкидлашича, Пальмира нафақат ЮНЕСКО’нинг, балки бутун дунёнинг маданий мероси ҳисобланади.