«Барселона» клуби собиқ футболчиси Карлес Пуйоль Ўзбекистонга ташрифи давомида ўтказилган матбуот анжуманида келгусида Ўзбекистон терма жамоасини бошқариши мумкинлигини айтди.

«Ҳозирча жуда ёшман. Энди 40 ёшга киряпман. Мураббийлик лицензиясини ҳозирча олганим йўқ. Шу боис мураббий сифатида иш бошлаш ҳақида кўп ҳам ўйлаб кўрмадим.

Аммо келгусида мураббий сифатида иш бошласам, балки Ўзбекистон терма жамоасини ҳам бошқаришим мумкин. Буни вақт кўрсатади», деган Пуйоль.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоасини вақтинчалик бош мураббий сифатида Рўзиқул Бердиев бошқармоқда. ЎФФ доимий иш учун фақат хориждан мураббий олиб келинишини маълум қилган.