Ўзбекистон чемпионатининг 28-туридан ўрин олган «Пахтакор» ва «Олмалиқ» жамоалари ўртасидаги учрашувда стадионда жуда кўп мухлислар бўлиши кутилмоқда. Tribuna.Uz манбаси берган хабарга кўра, учрашувда Тошкентдаги олийгоҳларнинг талабалари мажбурий олиб борилмоқда.

Ушбу ўйинни «Барселона» ва Испания терма жамоаси собиқ ҳимоячиси Карлес Пуйоль ҳам стадиондан туриб кузатиб боради ва шу туфайли стадион тўлдирилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Тошкент шаҳридаги олий таълим муассасалари ректорлари ва филиаллар директорларига шошилинч кўрсатмаси йўлланган. Tribuna.Uz ихтиёрига ушбу кўрсатма матни келиб тушди.

«Ўзбекистон футбол федерациясининг таклифига биноан, юртимизга ташриф буюрган «Барселона» жамоасининг машҳур ўйинчиси Карлес Пуйоль шарафига бағишлаб, 9 ноябрь куни соат 16:00да «Пахтакор» марказий ўйингоҳида «Пахтакор»-«Олмалиқ» жамоалари ўртасида футбол учрашуви ва кўнгилочар спорт дастурлари намойиш этилиши режалаштирилган.

Фото: Tribuna.uz

Шу муносабат билан, сиз раҳбарлик қилаётган олий таълим муассасаси талаба-ёшларини иловага мувофиқ, ушбу футбол учрашуви ҳамда кўнгилочар спорт дастурида (гуруҳ раҳбарлари бошчилигида тартиб-интизоми ва хавфсизлигини таъминлаган ҳолда) томошабин сифатида иштирок этишларини таъминлашингиз сўралади», дейилган кўрсатмада.

Фото: Tribuna.uz