Сурия армияси ҳарбийлари Абу-Камол шаҳри устидан назорат ўрнатди ва ИШИДнинг мамлакат ҳудудидаги охирги таянчини йўқ қилди. Бу ҳақда армия қўмондонлиги баёнотида маълум қилинган.

«Сурия армияси ва иттифоқчи кучлар Дайр аз-Зор вилоятидаги Абу-Камол шаҳрини озод қилди», дейилган баёнотда.

Ҳукумат ҳарбийлари айни вақтда бу аҳоли пунктини тўла эгаллаган, шаҳар миналардан тозаланмоқда.

Террорчилар шаҳардан қочиб кетишган ва Фротнинг нариги қирғоғига ўтишган.

Сурия армияси 3 йил давомида ИШИД қўлида бўлиб келган Дайр аз-Зор вилоятини қайтариб олиш учун 5 сентябрь куни бошланган кенг кўламли юришларни муваффақиятли якунлади. Бу вилоят олиниши билан мамлакатнинг шарқий ва ғарбий ҳудудлари яна бирлаштирилди.