Ироқ ҳарбийлари Сурия армиясига ва унинг иттифоқчиларига ИШИДнинг Сурия ҳудудидаги охирги таянчи бўлган Абу-Камол шаҳрига ҳужум қилишда Ироқ ҳудудидан ўтишга рухсат берди. Бу ҳақда Al Masdar ўз манбасига асосланган ҳолда хабар тарқатди.

Манба маълумотига кўра, натижада Сурия армияси кутилмаган томондан ҳужум қилган ва Абу-Камолнинг шарқидан чиқиб келган.

Якунда армия Абу-Камолни осонлик билан қўлга олган.