Тўрткўл тумани Темирйўл кўчасида яшовчи Б.Р. тумандаги истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига норозилик аризаси билан мурожаат қилди. Бу ҳақда Федерация матбуот ва ахборот сектори KUN.UZ’га хабар берди.

Унга кўра, истеъмолчининг хонадонига асоссиз равишда 1 648 990 сўм қарздорлик ҳақида огоҳлантириш хати юборилганлиги айтилган.

Тўрткўл тумани истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти томонидан мурожаат кўриб чиқилди. Хонадоннинг ичимлик суви таъминоти корхонасидан ҳеч қандай қарзи йўқ эканлиги аниқланиб, бу ҳақда истеъмолчининг хонадонига жамият томонидан мурожаатга жавоб хати жўнатилди.