2017 йилнинг 22 октябрь куни, тунги соат тахминан 4:00 да номаълум шахс, ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида, Юнусобод тумани ҳудудида жойлашган дўконга кириш эшигини бузиш йўли билан ғайриқонуний равишда кириб, у ердан фуқаро Қ.С.га тегишли бўлган 53.767.500 сўмлик тамаки маҳсулотлари, 391.400 сўм пули ҳамда «Samsung» русумли уяли телефонини ўғирлаган. Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабар бермоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан Юнусобод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми “г” банди (ўғирлик, яъни хонага ғайриқонуний равишда кириб, ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш) аломатлари билан жиноят иш қўзғатилган эди. 

Ички ишлар идоралари ходимлари томонидан ўтказилган тергов-тезкор тадбирлар натижасида, мазкур жиноятни Ф.Б. ва Д.Р. содир этганликлари аниқланган. 

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, уларнинг бошқа жиноятларга алоқадорликлари текширилмоқда.