Ўринбосари Эммерсон Мнангагвани истеъфога чиқарган Зимбабве президенти Роберт Мугабенинг кутилмаган сиёсий қарори мамлакат иқтисодиётини хаосга айлантирди. Мазкур фонда биткоиннинг янги "ралли"си қайд этилди. The Cointelegraph шу ҳақида хабар берди. 

Беқарор Африка мамлакатида биткоин шундоқ ҳам жуда баланд нархда савдо қилинар эди, зеро у таназзулга юз тутган миллий валютанинг ягона муқобилига айланди. Бугун маҳаллий Golix.io биржасида биткоин нархи рекорд даражадаги 13 000 долларгача ўсди. Кунлик максимум 13 474,99 долларни ташкил қилди. 

Зимбабвенинг пул тизими вайрон бўлмоқда, пулни мамлакат ташқарисига деярли олиб чиқиб бўлмайди, шундай экан, аҳоли криптовалютага мурожаат қилишга мажбур.

Таъкидлаш жоизки, биткоиннинг Bitfinex биржасидаги курси 7112,3 долларни ташкил қилмоқда.