Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасига бир неча нафар чет эл фуқаролари Тошкент шаҳридаги бозорлардан ҳар хил турдаги буюмларни арзон нархларда харид қилиб, уларни фуқароларга алдов йўли билан қиммат нархларда сотиб келаётганликлари ҳақида хабар келиб тушган. Бу ҳақда ИИББ маълум қилмоқда.

Мазкур хабар асосида 2017 йилнинг 6 ноябрь куни Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилиши режалаштирилган бўлиб, тадбир давомида циган миллатига мансуб бўлган Молдова Республикаси, Россия Федерацияси ҳамда Украина давлати фуқаролари аниқланди. 

Мазкур 6 нафар шахс Тошкент вилоятида жойлашган меҳмонхонада вақтинча яшаб, Чилонзор туманидаги “Абу Сахий” бозоридан ошхона анжомлари, идиш-товоқ комплектлари ва шу каби бошқа буюмларни арзон нархларда сотиб олиб, уларни Тошкент шаҳридаги кўп қаватли уйларнинг атрофида, бозорларда ҳамда супермаркетларда гўёки мазкур буюмлар Европа давлатларида ишлаб чиқарилганлигини билдириб, харидорларни алдаш орқали қиммат нархларга сотиб келаётганликлари маълум бўлди.

Тошкентда молдовалик циганлар алдов йўли билан буюмларни сотаётгани аниқланди