Фото: Енгил атлетика федерацияси

10 ноябрь куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ҳамда Енгил атлетика федерацияси томонидан 21 км 97,5 м, 5 км, 3 км, 1 км'га яриммарафон ва 5 км, 10 км спортча юриш бўйича Ўзбекистон очиқ чемпионати бўлиб ўтди. Бу ҳақида KUN.UZ мухбири Енгил атлетика федерацияси вакили берган маълумотга асосланиб, хабар берди.

Мусобақада иштирок этган спортчилар сони 205 нафарни ташкил қилди. Шулардан 73 нафари - аёллар, қолгани - эркаклар. Қатнашчилар ёши - 14-90 ёш. Мусобақаларда франциялик спортчилар ҳам иштирок этишди. Қуйида мазкур мусобақа натижаларига доир маълумотлар тақдим этилади:

Жамоавий биринчилик:

Биринчи гуруҳ

1-ўрин -Тошкент вилояти

2-ўрин - Тошкент шаҳри

3-ўрин - Самарқанд вилояти

Иккинчи гуруҳ

1-ўрин -Наманган вилояти

2-ўрин - Қашқадарё виялоти

3-ўрин - Навоий вилояти

10 километрга спортча юриш

Фото: Енгил атлетика федерацияси

Эркаклар ўртасида

1-ўрин -Саломов Шоҳрух (44:56,9), Жиззах вилояти

2-ўрин - Зокиров Асилбек (46:52,0), Қашқадарё вилояти

3-ўрин - Дилмуродов Расулбек (48:02,6), Қашқадарё вил.

Аёллар ўртасида

1-ўрин -Яфасова Диана (51:50,4), Навоий вилояти

2-ўрин - Набиева Паризода (53:28,2), Қашқадарё вилояти

3-ўрин - Турсунова Марям (55:16,7), Наманган вилояти

Яриммарафон

Фото: Енгил атлетика федерацияси

Эркаклар ўртасида

1-ўрин - Сафаров Бекзод (1:16:42,0), Жиззах вилояти

2-ўрин - Мирсоатов Хасан (1:16:48,0), Тошкент вилояти

3-ўрин - Ўткиров Бахтиёр (1:17:57,0), Самарқанд вилояти

Аёллар ўртасида

1-ўрин - Тунгускова Екатерина (1:22:21,0), Фарғона вилояти

2-ўрин -  Талачёва Сабина (1:32:30,0), Наманган вилояти

3-ўрин - Салимова Махбуба (1:53:12,0), Тошкент вилояти