Хоразм вилоятининг Хива туманидаги меҳмонхоналарнинг бирида яшовчи мижоз ҳамёнидан 2,5 минг АҚШ доллари ва 5 минг Россия рубли йўқолгани ҳақида мурожаат қилди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ матбуот хизмати.

Ички ишлар органлари тезкор ходимлари томонидан олиб борилган суриштирув ишлари натижасида, ўғриликни ушбу меҳмонхона фарроши 1989 йилда туғилган Н.И. содир этганлиги аниқланди. 

Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.