"Марсель" жамоа ҳимоячиси Партис Эвра билан шартномани бекор қилди. Бу ҳақда клуб расмий сайти маълум қилган. 

Шартномани бекор қилиш икки томоннинг розилиги билан амалга оширилган. Клубнинг бу қарорга келишига 2 ноябрь куни Европа Лигасидаги "Витория Гимарайнш"га қарши кечган ўйин олдидан Эвранинг ўз жамоаси мухлисининг бошига тепгани сабаб бўлган. 

УЕФА ҳам Эврани 2018 йилнинг 30 июнига қадар еврокубоклардан четлаштирди ҳамда 36 ёшли футболчига 10 минг евро, "Марсель"га эса 25 минг евро жарима белгилади.