АҚШ президенти Дональд Трамп Вьетнамда Россия президенти Владимир Путин билан учрашмайди. Бу ҳақда америкаликлар президенти матбуот котиби Сара Сандерсга асосланган ҳолда Bloomberg хабар тарқатди.

Унинг маълум қилишича, бу учрашув Оқ уй раҳбарининг тиғиз графигига тўғри келмайди.

Бундан олдинроқ Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков икки давлат раҳбари учрашуви бўйича келишув арафасида турилгани ҳақида маълум қилганди. 

Шунингдек, Россия президенти ёрдамчиси Юрий Ушаков Путин ва Трамп ўзаро учрашувда Сурия, Украина ҳамда Корея яримороли масаласини муҳокама қилиши ҳақида айтганди.

Қайд этиш керакки, бу икки давлат раҳбарининг биринчи учрашуви G20 давлатлари саммитида рўй берганди. Улар шунингдек, бир неча марта телефон орқали мулоқот қилишган.