Владимир Путин ва Дональд Трамп ОТИҲ саммити вақтида ўзаро қўл бериб кўришган бўлишсада, қабул вақтида гаплашишмади.

Икки сиёсатчи қабул маросими аввалида суратга тушишда ёнма-ён туришган ва бир-бирлари билан илиқ сўрашишган. Суратга тушиш якунлангач, барча давлат раҳбарлари Вьетнам президенти томонидан ташкил қилинган зиёфатга йўл олишган.

Аммо АҚШ президенти қабул маросимидан барвақт чиқиб кетган, Путин охиригача қолган.

Шу тариқа, икки сиёсатчининг учрашуви ўтказилмай қолмоқда.

Осиёга турнега чиқишдан аввал Дональд Трамп Вьетнамда Россия президенти билан учрашиш ниятида эканини айтганди. Кейинроқ Россия томони ҳам бу учрашув бўлиб ўтиши мумкинлигини тасдиқлади.

Аммо бугун Оқ уй матбуот котиби Сара Сандерс АҚШ президентининг тиғиз графиги бу учрашувга вақт қолдирмаслиги ҳақида маълум қилди.