Туркиянинг Turkish Airlines авиакомпанияси 2017 йил 3-чорагида ўз тарихида биринчи марта соф даромад бўйича рекорд кўрсаткичларга эришди. 

Авиакомпания ҳисоботида айтилишича, унинг 2017 йил 3-чорагидаги соф даромади 939 млн долларни ташкил қилган. Бундай юқори натижа биринчи навбатда йил бошидан бери қўлланиб келинаётган молиявий интизом билан боғланган.

Кўрсатилган давр ичида авиакомпаниянинг операцион даромади 956 млн долларни ташкил қилган. 3-чоракда компаниянинг ҳам йўловчи, ҳам юк ташишдан оладиган даромадлари ошган.   

Turkish Airlines’нинг 3-чоракдаги умумий даромади 23 фоизга ошиб, 3,6 млрд долларга етган.

Авиакомпаниянинг 3-чоракдаги даромади солиқлар ҳисобга олинмаганда ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 90 фоизга ошиб, 1,5 млрд долларни ташкил қилган.

Шу тариқа авиакомпания дунёнинг энг сердаромад авиакомпанияларидан бири сифатидаги мавқеини сақлаб қолишга эриша олди.