Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси, Марказий банк бошқарувининг 7 ноябрда қабул қилинган қарори билан юридик ва жисмоний шахслар томонидан валюта операциялари амалга оширилишининг асосланганлиги юзасидан мониторинг олиб бориш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритилди.

2017 йил 18 сентябрдаги Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Люксембург Буюк Герцоглиги Ҳукумати ўртасида иккиёқлама солиқ солинишининг олдини олиш ҳамда даромад ва сармоя солиқларини тўлашдан бош тортишни бартараф қилиш тўғрисида 1997 йил 2 июлда Люксембург шаҳрида имзоланган Конвенцияга ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги Баённомага мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси ва Марказий банки Бошқаруви қарор қилди:

1. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси ва Марказий банки Бошқарувининг 2013 йил 5 апрелдаги 2013-7,01-02/19-22, 7/4-сонли қарори (рўйхат рақами 2467, 2013 йил 12 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 24-сон, 319-модда) билан тасдиқланган Юридик ва жисмоний шахслар томонидан валюта операциялари амалга оширилишининг асосланганлиги юзасидан мониторинг олиб бориш тартиби тўғрисидаги низомнинг 1-иловаси 22-банди ўз кучини йўқотган деб топилди.

2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Савдо-саноат палатаси ва Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти билан келишилган.

3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга кирди.